

"Футболга раҳмат айтаман! Мен таслим бўлаётганим йўқ... Мен миннатдорман! Бу ажойиб саёҳат бўлди! Табассумим қаерга етакласа, ўша ерга бораман!", – деб ёзди Оспина ижтимоий тармоқларда.
Фаолияти давомида посбон "Атлетико Насьональ", "Ницца", "Арсенал", "Наполи" ва "Ал Насср" клублари шарафини ҳимоя қилган. Лондон жамоаси таркибида у икки марта Англия Кубогини ва уч марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритган бўлса, неаполликлар билан Италия Кубоги соҳибига айланган.
Оспина Колумбия миллий терма жамоаси сафида 131 та ўйин ўтказган. У терма жамоа билан бирга Америка Кубоги-2024’нинг кумуш медалини қўлга киритган ҳамда икки бор мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлган (2016, 2021).
2026 йилнинг ёзида дарвозабон Мексиканинг "Атланте" клуби билан шартнома имзолаганди, бироқ тирсак жароҳати қайталангани сабабли жамоа сафида майдонга туша олмади.


