UZ

Хави Левандовскини ҳимоя қилди Янгиликлар

Хави Левандовскини ҳимоя қилди

"Барселона" бош мураббийи Хави ҳужумчи Роберт Левандовски томон бўлаётган танқидлар ҳақида гапирди.

"Баъзида биз жуда кўп нарсаларни талаб қиламиз. Сўнгги 6 очкони айнан Левандовски келтирди. Ҳафта давомида ўйинлар олдингидек очиқ курашлар остида бўлмаётгани борасида гаплашиб олгандик. Левандовски сўнгги ўйинда пенальти ишлади ва ўйинда ҳам яхши ҳаракат қилди. Унгача ҳам ғалаба келтирганди. У доимо фаолиятда ва жамоа билан бирга. У бизнинг тўпурар", - деди Хави.

Польшалик форвард ушбу мавсум ЛаЛиганинг 4 ўйинида 2 гол ва 1 ассист қайд этди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика