UZ

Хави "Барселона" билан янги шартнома имзолайди Янгиликлар

Хави "Барселона" билан янги шартнома имзолайди

"Барселона" испаниялик мутахассис Хави билан янги шартнома тузади.

Томонлар шартларни сентябрь ойида, трансфер ойнаси ёпилгандан кейин муҳокама қила бошлайди. Қайд этилишича, 43 ёшли мураббийнинг маоши ошади, чунки ҳозирги миқдор бозордаги ўртача қийматдан паст.

Хави "Барселона" бошқарувига 2021 йилнинг 6 ноябрида келганди. "Кўк-анорранглилар" унинг қўл остида Испания Суперкубоги ва Ла Лигани қўлга киритди. Испаниялик мутахассиснинг амалдаги битими 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика