UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Ҳаким Фузайлов — "Хоразм" клуби бош мураббийи  1 11:34Рўзимбой Аҳмедов — "Хоразм" ФК бош директори  4 11:19ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди  0 10:47Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин  1 10:20«Манчестер Юнайтед» собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади  5 09:53«Ал Насср»нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас  4 09:25Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар футболчиси жой олди  3 08:59Билармидингиз? «Комо» хўжайинининг пуллари А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ  3 08:40ЛаЛига. "Альмерия" - "Барселона" 0:2  2 08:33«Интер» афсоналаридан бири «Спартак М» устозига айланди  0 08:07Канте? Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум  4 07:40«Пенальтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим» — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев U-23 жамоаси ҳақида фикр билдирдилар  11 07:18Про лига. Бугун 8-тур якунига етади  0 02:25Ла Лига. "Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди  5 01:46"Ланс" жаҳон чемпиони ва Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  3

Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди" Янгиликлар

Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"

"Машъал" жамоаси Про лигадаги дадил юришини Ўзбекистон кубогида ҳам давом эттирди.

Муборакликлар ОКМК, "Арал академия", "Бухоро" билан бир гуруҳдан ўрин олган эди. Асрор Алиқулов шогирдлари якунда 7 очко билан кейинги босқичга йўл олди. Гуруҳ босқичидаги ўйинлар ҳақида "Машъал" футболчиси Рустам Абдуҳамидов фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Авваламбор, барча Ўзбекистон халқини қўлга киритилган Олимпиада йўлланмаси билан табриклайман. Терма жамоамиз Париждаги мусобақада ҳам муносиб иштирок этишига ишонамиз. Бевосита кубок баҳсларига тўхталадиган бўлсак, осон бўлмаган гуруҳда биринчи ўринни эгалладик. Амалдаги финалчи ОКМК, Суперлигага чиқишга асосий даъвогар "Бухоро" билан куч синашишимизга тўғри келди. 

Гол ўтказиб юбормаётганимиз ҳар бир ўйинга жиддий ёндашаётганимиздан. Мураббийлар ишлаб чиққан режа асосида ўйнамоқдамиз. Жамоавий иш самарасини бермоқда. 

ОКМК билан ўйинга тўхталсам, бундай кучли жамоаларга бўш худуд бериб бўлмасди. Акс ҳолда сизни жазолашади. Биз зич ҳаракат қилиб ўз имкониятларимизни кутишимиз талаб қилинганди. Ўша имконият бўлди ва якунда ғалаба қозондик. 

Амалдаги финалчиларнинг гуруҳда қолиб кетиши ва "Қизириқ"нинг кейинги босқичга йўлланма олиши сенсация бўлса керак",- дейди Рустам Абдуҳамидов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
02 май 14:19:57
Davronbek Abduvaliev
Шу жамоани қайси вилоят, қайси шахар ёки туман жамоаси номи кўрсатилиб ёзилса бўлмайдими, кубокга қурьа ташланибдики қайси вилоят жамоаси эканлиги кўрсатилмайди. Менимча айрим журналисларимиз кенг фикрга эга эмас, фикрлаши тор, мен кўп кузатаман.
   
02 май 10:56:21
Димка!
Кизирик Сурхондарё клубими
championat.asia
Яндекс.Метрика