UZ

Сўнгги янгиликлар

23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" 2:0  0 23:14Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман"  5 23:10АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" 3:1  0 23:05АПЛ. "Арсенал" - "Эвертон" 2:1  0 23:02"Ланс" — "Монпелье" ва "Мец" — ПСЖ ўйинлари учун асосий таркиблар маълум. Ҳусанов илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилади  1 22:47Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"  6 22:40АПЛ. "Челси" - "Борнмут" 2:1  0 22:35Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади"  5 22:25АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Юнайтед" 0:2  0 22:00Ла Лига. 37-турдаги 9та ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  12 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" — 2023/24 йилги мавсум чемпиони!  69 21:05Суперлига. Олмалиқда 8 та гол урилган оқшомда ОКМК "Сўғдиёна"ни таслим қилди  21 21:02Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди  202 20:26"Сассуоло" B Серияга тушиб кетди. Клуб Италия олий дивизионида сўнгги 11 мавсумда иштирок этди  3 19:58Алексей Евстафеев "Дўстлик" бош мураббийи этиб тайинланди  3

"Реал" Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи Янгиликлар

"Реал" Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти қишда Мадрид жамоаси билан шартномасини узайтириши мумкин.

Бу ҳақда AS хабар тарқатди.

Манбага кўра, 10 январь куни клуб раҳбарияти италиялик мутахассис билан учрашиб, 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қиладиган амалдаги шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб боришни режалаштирган. Ўз ўрнида, Анчелотти ҳам Мадрид клуби билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёр.

64 ёшли Анчелотти "қироллик клуби"ни 2013-2015 ва 2021 йилдан ҳозиргача бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида мадридликлар 2021/22 йилги мавсумда Испания чемпиони бўлди, шунингдек, икки марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди.

"Реал" Испания чемпионати 2023/24 йилги мавсумида 18 ўйиндан кейин 45 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика