UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45"Ювентус"га вақтинчалик мураббий тайинланди  0 11:21"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи  0 11:02Ўзингизни "Навбаҳор" мухлисидек ҳис қилинг. Мавсум рекорди ўрнатилган ўйиннинг энг қайноқ лаҳзалари  6 11:01Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса...  5 10:36Клопп «Ливерпуль»даги фаолияти ҳақида: «Бизда на зўр мураббий, на энг кучли жамоа бор эди»  5 10:12«Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг ёмон натижани қайд этган Эрик тен Хаг мавсум якунлари бўйича фикр билдирди  7 09:48Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 09:24Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди  4 08:59Жорий мавсум ҳам 2-бўлиб қолган Артета АПЛнинг сўнгги туридан сўнг нималар деди?  4 08:35Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:11Гвардиола навбатдаги чемпионликни қўлга киритганидан сўнг нималар деди?  10 07:47Суперлига. Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди  28 07:23Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади  10 07:20Серия А. "Интер" - "Лацио" 1:1  0 07:15Серия А. "Рома" - "Женоа" 1:0  0

Қозоғистоннинг ЕВРО-2024га чиқиш имконияти, янги мавсум қайси клубда ўйнаши, "Ордабаси"даги энг муҳим голи ҳақида — Бобир Абдихолиқов билан интервью Янгиликлар

Қозоғистоннинг ЕВРО-2024га чиқиш имконияти, янги мавсум қайси клубда ўйнаши, "Ордабаси"даги энг муҳим голи ҳақида — Бобир Абдихолиқов билан интервью

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Ордабаси" клуби ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов куни кеча championat.asia сайтига интервью берганди.

- "Ордабаси"даги мавсум қандай ўтди?
- Мавсум яхши ўтди деб ўйлайман. Сабаби клуб билан бирга Қозоғистон чемпиони бўлдик, мамлакат кубоги финалига чиқдик (суҳбат 3 ноябрь куни бўлган). Конференциялар лигасида ҳам гуруҳ босқичига чиқа олмаган бўлсак ҳам муносиб қатнашдик.

- Бу клуб олдига мавсум бошида чемпионлик вазифаси қўйилганди. Шахсан ўзингиз чемпион бўлишига қанчалик ишонгандиз?
- Чемпион бўлишимизга бошидан ишонгандим. Сабаби мавсум олдидан таркибга жалб этилаётган футболчилар, легионерларни кўргандим. Бир қатор Қозоғистон миллий терма жамоаси аъзолари таркибга қўшиб олинганди.




- Беларусь чемпиони тўпурари сифатида Қозоғистонга кўчиб ўтдингиз. Аммо "Ордабаси"да кўп гол ура олмадингиз. Бунинг сабаби нимада?
- Биринчидан, кўп имкониятлардан фойдалана олмадим. Иккинчидан, янги жамоага келганим учун барибир футболчилар билан тил топишиб кетишда бироз қийналдим. Лекин асосийси жамоамиз якунда ўз олдига қўйилган вазифаларни бажара олганидан хурсандман.

- Икки чемпионатни таққослай оласизми?
- Ўхшаш томонлари кўп. Фарқи эса Қозоғистонда кўп клублар беш ҳимоячи билан ўйнар, асосий урғуни стандарт вазиятларга қаратар экан.

- Қозоғистон стадионлари ҳақида нималар дея оласиз? Ўзиз ўйнаган энг яхши стадион қайси бўлди?
- Қозоғистонда Беларуса нисбатан сунъий майдонлари кўпроқ экан. "Қайрат" ва "Тобол"нинг уй стадионлари яхши ҳолатда эди. Сунъий майдон табиийга нисбатан қаттиқроқ бўлади, бу эса жароҳат олиш учун хавфни оширади.

- Бу йил Қозоғистон чемпионатининг энг яхши футболчиси ким бўлади деб ўйлайсиз?
- Менимча "Ордабаси" етакчиси Асхат Тагриберген энг яхши футболчи бўлса керак. Сабаби у нафақат клубда, балки Қозоғистон терма жамоасида ҳам яхши ўйнади.

- "Ордабаси" сафида энг муҳим голингиз қайси?
- Менимча "Мақтаарал" билан ўйинда урган голим бўлса керак. Сабаби ўша учрашувдан аввал иккита ўйинда ютқазиб қўйгандик ва таъқибчиларимиз анча яқинлашиб қолишганди. "Мақтаарал"га уран голим жамоамга 3 очко келтирди ва "Астана", "Актобе" билан фарқ янада камайиб кетмаслигига замин яратди.




- Қозоғистон миллий терма жамоаси Евро-2024 саралашида ажойиб иштирок этмоқда. Қўшниларимизда Европа чемпионатига чиқиш имконияти қанчалик деб ўйлайсиз?
- Европа чемпионатига чиқиш имконияти яхши. Сўнгги турда Словенияга қарши сафардаги баҳс барчасини ҳал қилиб беради.

- Бобир Абдихолиқов янги мавсумда ҳам "Ордабаси"да қоладими?
- Барчаси Қозоғистон кубоги финалидан кейин ҳал бўлади. Вақт кўрсатади.

- Терма жамоамиз ноябрь ойида ЖЧ-2026 саралашидани ўз юришини бошлайди. Туркманистон ва Эрон билан баҳслардан ғалаба кутсак бўладими?
- Албатта, Туркманистон ва Эрон билан ўйинларда ғалаба учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Насиб қилса мухлисларни хурсанд қиламиз

- Қозоғистонда футбол журналистикаси қай даражада экан?
- Тўғриси умумий футбол ОАВга эътибор қила олмадим. Аммо ўз клубимизда ишлаган матбуот хизмати ажойиб ишлади дея оламан. Чунки "Ордабаси" клуби ҳаёти ижтимоий тармоқларда аъло даражада ёритиб борилди.



Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика