UZ

Сўнгги янгиликлар

22:47Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"  0 22:40АПЛ. "Челси" - "Борнмут" 2:1  0 22:35Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади"  3 22:25АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Юнайтед" 0:2  0 22:00Ла Лига. 37-турдаги 9та ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" — 2023/24 йилги мавсум чемпиони!  66 21:05Суперлига. Олмалиқда 8 та гол урилган оқшомда ОКМК "Сўғдиёна"ни таслим қилди  20 21:02Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди  182 20:26"Сассуоло" B Серияга тушиб кетди. Клуб Италия олий дивизионида сўнгги 11 мавсумда иштирок этди  3 19:58Алексей Евстафеев "Дўстлик" бош мураббийи этиб тайинланди  3 19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  8 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12

Милитао шартномани узайтиради, унинг товон пули фантастик сумма бўлади Янгиликлар

Милитао шартномани узайтиради, унинг товон пули фантастик сумма бўлади

"Реал" сўнгги вақтларда бир қанча муҳим футболчилари билан шартномаларни узайтириб олди.

Мавсум бошида тиззасидан жароҳат олиб, бир неча ойга сафдан чиққан Эдер Милитао ҳам клуб билан шартномасини узайтириши кутилмоқда. Испания матбуоти хабарига кўра, 2 йилдан кейин шартномаси якунланадиган футболчи билан келишув узайтирилади. Янги шартнома 2028 ёки 2029 йилга қадар амал қиладиган бўлади. Унда ҳимоячининг товон пули 1 млрд евро қилиб кўрсатилади.

"Реал" сўнгги ойда Винисиус Жуниор, Родриго, Феде Вальверде ва Эдуардо Камавинга каби футболчилари билан шартномаларни узайтириб олди ва бу ишлар яқин вақтлар ичида давом эттирилиши кутилмоқда.

Милитао 2019 йили "Порту"дан "Реал"га ўтганди. Шу вақтдан буён у "қироллик клуби" таркибида 143 ўйинда майдонга тушди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика