UZ

Сўнгги янгиликлар

10:36Клопп «Ливерпуль»даги фаолияти ҳақида: «Бизда на зўр мураббий, на энг кучли жамоа бор эди»  0 10:12«Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг ёмон натижани қайд этган Эрик тен Хаг мавсум якунлари бўйича фикр билдирди  4 09:48Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  1 09:24Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди  4 08:59Жорий мавсум ҳам 2-бўлиб қолган Артета АПЛнинг сўнгги туридан сўнг нималар деди?  3 08:35Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:11Гвардиола навбатдаги чемпионликни қўлга киритганидан сўнг нималар деди?  9 07:47Суперлига. Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди  26 07:23Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади  7 07:20Серия А. "Интер" - "Лацио" 1:1  0 07:15Серия А. "Рома" - "Женоа" 1:0  0 07:10Лига 1. "Ланс" - "Монпелье" 2:2  0 07:05Лига 1. "Мец" - ПСЖ 0:2  0 07:00ЛаЛига. "Вильярреал" - "Реал Мадрид" 4:4  0 06:55ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Осасуна" 1:4  0

Милан Митрович: "Пенальтилар сериясидаги омадсизликда Абдуллаевни ҳам, Жўрабековни ҳам айбламаслик керак" Янгиликлар

Милан Митрович: "Пенальтилар сериясидаги омадсизликда Абдуллаевни ҳам, Жўрабековни ҳам айбламаслик керак"

"Сўғдиёна" кеча ўз майдонида ОФК кубоги ярим финалида Малайзиянинг "Куала-Лумпур Сити" жамоасига мағлуб бўлди.

Учрашувдан сўнг жиззахликлар дарвозабони Милан Митровичнинг фикрлари билан қизиқдик.

Согдиана

Кубок АФК - финальная стадия . Semi Finals-тур

05/10/2022, 18:00

5
:
3
Тугади

Куала-Лумпур ФА

45'
90'

- Ўйин ҳақида...

- "Сўғдиёна" илк бор бундай халқаро мусобақада иштирок этди. Қайсидир маънода биз ўзимиз учун яхшигина тажриба тўпладик, деб ўйлайман. ОФК кубогини юқори натижалар билан бошладик. Бироқ якун ундай бўлгани йўқ. Финалга бир қадам қолганди. Лекин нима ҳам қила олардик? Рақибга омад кулиб боқди. 

- Жамоанинг охирги учрашувларидаги натижалари кўнгилдагидек, деб бўлмайди. Бу ҳам руҳий томонлама таъсир қилдими?

- Албатта. Суперлигадаги сўнгги 5та учрашувда ғалаба қозона олмадик. 3та фронтад кураш олиб бориш осон эмас. Ҳар уч кунда майдонга чиқиш барибир жисмоний томондан толиқтиради. Омад етишмаяпти. Футболда муҳими ғалаба қозониш. Жамоамиз қаердадир қўша олди, қаердадир йўқ. 

- Пенальтилар сериясида алмаштирилганингизни қандай қабул қилдингиз? Ўша лаҳзаларда нималар ўтди? "Қизилқум" билан учрашувда ҳам шундай ҳолат такрорланган, бироқ унда рақиб футболчиси хато зарба йўллаганди...

-  Бу мураббий учун бериладиган савол. Мен жавоб бера олмайман. Лекин Улуғбек Бақоевнинг қарорини ҳурмат қиламан. Чунки ҳар бир мураббий жамоаси ғалаба қозонишини истайди. Ширинбой Абдуллаев ҳаракат қилди. Уни бирор нарсада айбламаслик керак. Ҳаттоки пенальтини голга айлантира олмаган Жўрабековни ҳам. Бу футбол, тамом. 

- Малайзия клуби қайси жабҳада "Сўғдиёна"дан устун ўйнади?

- Улар ўйиннинг ҳеч бир қисмида бизни мағлуб эта олишмади. Ўз имкониятларини кутишди ва атайлаб пенальтилар сериясига қадар етиб боришди. Мақсадларига етишди, хуллас. Пенальтилар сериясида ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биздан кучсизроқ жамоа омадли бўлиб чиқди. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика