UZ

Сўнгги янгиликлар

13:43Про лиганинг кетма-кет 8та ўйинида мағлуб бўлган "Дўстлик" устози жамоадан кетди  0 12:53Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  1 12:52Бекободликларнинг ғалабасиз серияси давом этадими? "Андижон" - "Металлург" учрашувига превью  3 12:20"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди?  3 12:09Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин  7 11:57АПЛга кимлар қайтмоқда?  0 11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  0 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  3 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  2 10:34"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси   6 10:13Мбаппе жароҳат олди  4 09:4839 ёшли Криштиану Роналду Саудияда яна бир рекордни янгилади  32 09:24Хави ёзда «Барселона»дан кетади. Каталония клуби унинг ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда  4 09:00«Бавария»ни бошқариш учун ягона номзод қолди  3 08:34Sofascore. Туркия чемпионатидаги дебют голини ажойиб тарзда урган Азизбек Турғунбоевнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди  3

Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди Янгиликлар

Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди

"Интер Майами" бош мураббийи Херардо Мартино Анхель Ди Мариянинг жамоага келишига шубҳа билан қараяпти.

Олдинроқ, "Интер Майами" "Бенфика"дан аргентиналик ярим ҳимоячи борасида маълумот сўрагани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

"Тўғрисини айтсам, молиявий ва ҳуқуқий жиҳатдан бундай даражали футболчиларни олиб келишимизга шубҳам бор. Спорт директоридан Ди Мария борасида расмий хабар келгани йўқ.

Лиганинг иқтисодиқ чекловлари, лимитлари бор ва биз бу қоидаларга риоя қиламиз. Аммо ҳозир бу трансфер амалга ошади деб ўйламайман.

Агар МЛС қоидаларни юматмаса, жароҳат ва дисквалификациялар ва таркиб "чуқур" эмаслиги туфайли бу лига Мексиканикидан орқада қолаверади.

МЛС ҳали ҳам таркибни шакллантириш қоидалари туфайли Мексика чемпионати билан рақобатлаша олмайди. Ўзгаришлар бўлади деб ўйлайман.

Бу ерда трансфер ойнаси фақат июль ойида очилади" - дейди Херардо Мартино.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика