UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20Серия А. "Интер" - "Лацио" 1:1  0 00:00"Ланс" — "Монпелье" ва "Мец" — ПСЖ ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ҳусанов илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 00:00Ла Лига. Серлот "Реал"га 4та гол урди, "Барселона"дан йирик ғалаба ва "Атлетико"дан кутилмаган мағлубият  23 23:40Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик"  3 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" 2:0  0 23:14Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман"  24 23:10АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" 3:1  0 23:05АПЛ. "Арсенал" - "Эвертон" 2:1  0 22:47Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"  7 22:40АПЛ. "Челси" - "Борнмут" 2:1  0 22:35Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади"  6 22:25АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Юнайтед" 0:2  0 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" — 2023/24 йилги мавсум чемпиони!  70 21:05Суперлига. Олмалиқда 8 та гол урилган оқшомда ОКМК "Сўғдиёна"ни таслим қилди  21 21:02Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди  213

Кроос Саудия Арабистонига кўчиб ўтган футболчиларни танқид қилди Янгиликлар

Кроос Саудия Арабистонига кўчиб ўтган футболчиларни танқид қилди

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Тони Крооснинг фикрича, Саудия Арабистони лигасига фақат пул учун ўтиш мумкин.

"Мессининг трансферида ҳеч қандай ёмон нарса кўрмаяпман. Нега Майамида 2-3 йил ўйнаб, кейин тугатмаслиги керак? Саудия Арабистонига бориш мен учун бошқа муаммолар туфайли қийинроқ. 

Инсон ҳуқуқлари менинг ўтишимга тўсқинлик қиладиган нарсалардан биридир. Аммо ҳар ким ўзи қарор қилади – масалан, фаолиятининг охирида буни қилишга қарор қилган Криштиану Роналду. Аммо футболчилар ўзининг энг яхши чоғида, Европанинг топ-клубларида ўйнай оладиган сифатга эга бўлиб турганида у ерга бориши... Кейин эса бу одамлар ўзларининг мақсадлари борлигини айтишади. Лекин ҳаммаси пул учун. Бу қарорлар пул учун ва футболга қарши қабул қилинмоқда. Бундан буён эса барчамиз биладиган ва севадиган футбол учун ҳаммаси қийинлашади", – деди Тони Кроос.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистони лигасига ўтиши кўплаб юлдуз ва машҳур футболчилар учун эшикларни очгандек бўлди. Ёзда бу мамлакатга Неймар, Карим Бензема, Садио Мане ва бошқалар кўчиб ўтишди.

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика