UZ

Сўнгги янгиликлар

11:02Ўзингизни "Навбаҳор" мухлисидек ҳис қилинг. Мавсум рекорди ўрнатилган ўйиннинг энг қайноқ лаҳзалари  0 11:01Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса...  2 10:36Клопп «Ливерпуль»даги фаолияти ҳақида: «Бизда на зўр мураббий, на энг кучли жамоа бор эди»  2 10:12«Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг ёмон натижани қайд этган Эрик тен Хаг мавсум якунлари бўйича фикр билдирди  6 09:48Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  2 09:24Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди  4 08:59Жорий мавсум ҳам 2-бўлиб қолган Артета АПЛнинг сўнгги туридан сўнг нималар деди?  4 08:35Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:11Гвардиола навбатдаги чемпионликни қўлга киритганидан сўнг нималар деди?  10 07:47Суперлига. Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди  27 07:23Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади  7 07:20Серия А. "Интер" - "Лацио" 1:1  0 07:15Серия А. "Рома" - "Женоа" 1:0  0 07:10Лига 1. "Ланс" - "Монпелье" 2:2  0 07:05Лига 1. "Мец" - ПСЖ 0:2  0

Нега "Женоа"ни эмас, Россия клубини танлагани, Катанец уни Швецияга қарши ўйинга жалб қилгани ва янги жамоаси ҳақида. "Нижний Новгород" Йўлдошев билан интервью ташкил қилди Янгиликлар

Нега "Женоа"ни эмас, Россия клубини танлагани, Катанец уни Швецияга қарши ўйинга жалб қилгани ва янги жамоаси ҳақида. "Нижний Новгород" Йўлдошев билан интервью ташкил қилди

РПЛ вакили "Нижний Новгород" клуби "Пахтакор" ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошевни ўз таркибига қўшиб олди ва у билан интервью ташкил этди.

- Иброҳимҳалил, сизни Нижний Новгородда кўриб турганимиздан хурсандмиз! Ўзбекистон чемпионатида қандай муваффақиятларга эришгансиз?

- Мен "Пахтакор" академиясини тугатганман. Тошкент клуби билан 2019 йилда Ўзбекистон чемпионатини қўлга киритдим, сўнгги бир мавсумда "Бунёдкор"да ижарада ўйнаб, сўнгра яна "Пахтакор"га қайтдим.

- Қачондан сизни мамлакат терма жамоасига жалб қила бошлашди?

- 2020 йилдан бери термада ўйнайман. Ўртоқлик ўйинларида ҳам, расмий ўйинларда ҳам. Яқинда Ўзбекистон терма жамоасини таниқли словениялик мураббий Сречко Катанец қабул қилиб олди. У мени 5 сентябрда Стокгольмда бўлиб ўтадиган Швеция - Ўзбекистон ўртоқлик ўйинига жалб қилди.

- Қандай қилиб "Нижний Новгород"да пайдо бўлдингиз?

- Менда кўплаб таклифлар бор эди. Ҳамюртим Элдор Шомуродов ўйнаган Италиянинг "Женоа" клубига ўтишга яқин эдим. Айнан Шома менга ўз кучимни Россия чемпионатида синаб кўришни маслаҳат берди. Prosports Management агентлари билан маслаҳатлашувлар ва "Нижний Новгород" бош мураббий Александр Анатольевич билан суҳбатдан сўнг ўзим учун юз фоизлик қарор қабул қилдим: Нижнийда қоламан!

- Янги клубингиз билан машғулотларни бошлашга улгурдингизми?

- Ҳа, машғулотлар ёқди. Йигитларнинг ҳам барчаси ажойиб, яхши қабул қилишди.

- Қайси позицияда ўйнайсиз?

- Мен чап қанот ҳимоячисиман. Аммо "Нижний Новгород"га мени бутун қанотни ёпадиган латерал сифатида таклиф этишди.

- "Нижний"да қайси рақамни олдингиз?

- Ёшлигимдан бери, "Пахтакор" академиясида шуғулланишни бгшлаганимдан бери олтинчи рақам остида тўп тепаман. "Нижний Новгород"да ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмадим. Рақамим менга омад олиб келсин!

Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика