UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи  0 11:02Ўзингизни "Навбаҳор" мухлисидек ҳис қилинг. Мавсум рекорди ўрнатилган ўйиннинг энг қайноқ лаҳзалари  4 11:01Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса...  4 10:36Клопп «Ливерпуль»даги фаолияти ҳақида: «Бизда на зўр мураббий, на энг кучли жамоа бор эди»  3 10:12«Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг ёмон натижани қайд этган Эрик тен Хаг мавсум якунлари бўйича фикр билдирди  7 09:48Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 09:24Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди  4 08:59Жорий мавсум ҳам 2-бўлиб қолган Артета АПЛнинг сўнгги туридан сўнг нималар деди?  4 08:35Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:11Гвардиола навбатдаги чемпионликни қўлга киритганидан сўнг нималар деди?  10 07:47Суперлига. Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди  27 07:23Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади  8 07:20Серия А. "Интер" - "Лацио" 1:1  0 07:15Серия А. "Рома" - "Женоа" 1:0  0 07:10Лига 1. "Ланс" - "Монпелье" 2:2  0

Ҳусайн Норчаев назорат учрашувларидаги қайси рақибнинг ўйин услуби "Ал Шабаб"га яқинроқ эканлигини айтди Янгиликлар

Ҳусайн Норчаев назорат учрашувларидаги қайси рақибнинг ўйин услуби "Ал Шабаб"га яқинроқ эканлигини айтди

"Насаф" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев "Ордабаси"га қарши учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида...

- Бугунги учрашув режадагидек ўтди. Ўртоқлик учрашувлари орқали ўзимизга юкламалар олишимиз ҳамда Чемпионлар лигаси доирасида "Ал Шабаб"га қарши бўлажак ўйинга тайёргарлик кўришни мақсад қилгандик. Ўйлашимча, бу жараён яхши ўтди. ЙИғин доирасидаги охирги учрашувда ҳам ғалаба қозондик, кайфиятимиз аъло даражада. "Ал Шабаб"га қарши баҳсда ҳам ғалаба қозониб, юртимизга ёруғ юз билан қайтишга ҳаракат қиламиз.

- "Ордабаси"нинг ўйин услуби, жисмоний тайёргарлиги Европа клублариникига ўхшаш экан. Бунга қандай муносабатдасиз?

- Тўғри, рақиб ҳимоячиларига эътибор берсангиз, уларда бўйдор ва бақувват ҳимоячилар йиғилган. Уларнинг футболи жисмоний куч ва тезликка таянган. 

- Анталиядаги йиғин доирасидаги умумий таассуротларингиз қандай бўлди?

- Бизга яхши рақиблар рўбарў келди ва учрашувлар ҳам кўнгилдагидек ўтди. Тайёргарлигимиз яхши ўтди, бунинг самарасини "Ал Шабаб"га қарши учрашувда гувоҳи бўласизлар. 

- Жамоа футболчилари назарий машғулотларда "Ал Шабаб" иштирокидаги учрашувларни кузатдими?

- Албатта, мунтазам кузатиб боряпмиз. Рақибни етарлича ўргандик. Мураббийларимиз уларга қарши тўғри тактика қўллай олади деб ўйлайман. 

- Назорат учрашувлардаги рақиблардан қай бирининг ўйин услуби "Ал Шабаб"га яқинроқ?

- Грузиядаги "Дила" клубининг ўйин услуби яқинроқ эди, назаримда. Чунки уларда техник жиҳатдан кучли ўйинчилар кўп эди. "Ал Шабаб"да ҳам айнан техникага таянган футболчилар бисёр. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика