UZ

Сўнгги янгиликлар

08:59Билармидингиз? «Комо» хўжайинининг пуллари А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ  0 08:40ЛаЛига. "Альмерия" - "Барселона" 0:2  1 08:33«Интер» афсоналаридан бири «Спартак М» устозига айланди  0 08:07Канте? Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум  2 07:40«Пеналтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим» — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев U-23 жамоаси ҳақида фикр билдирдилар  11 07:18Про лига. Бугун 8-тур якунига етади  0 02:25Ла Лига. "Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди  5 01:46"Ланс" жаҳон чемпиони ва Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  2 01:29Жанубий Кореяда ўйин пайти майдонга сувидишлар улоқтирилди  1 00:42iShowSpeed: "Мбаппе "Реал"га ўтмайди, менга ишонинг"  8 00:25Россияда футбол тарихидаги энг тезкор голлардан бири урилди  1 00:08"Боруссия" Чемпионлар лигаси финали доирасида "Реал"га қарши ўйин олдидан судга мурожаат қилди  1 23:51Бразилиядаги сув тошқинлари сабабли миллий чемпионат тўхтатилди  0 23:34АҚШдаги футбол ўйинида майдонга енот чиқиб келди  4 23:17Голлари сони бўйича Роналду ва Мессидан кейинги ўринда бораётган осиёлик футболчи фаолиятини якунлашини маълум қилди  4

Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди" Янгиликлар

Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси сардори Дилшод Раҳматов Осиё кубогидаги натижалар ва олдиндаги режалар ҳақида фикрларини билдирди.

"Мен учун олтинчи Осиё кубоги бўлди. Аввалгиларидан фарқли равишда бирорта ўйинда мағлуб бўлмадик ва бронза медалларини қўлга киритдик. Бу мен учун олтинга тенг. Оддий гап бўлиши мумкин, аммо бунинг ортида катта меҳнат турибди. Янги мураббийимиз Хосе Венансио Лопес ёшларни ҳам жалб қилди. Уларнинг аксарияти дебют қилди. Ишлашда давом этамиз. Ўйлайманки, тўғри йўлдамиз. Жаҳон чемпионатида бундан ҳам кучли бўлиб қайтамиз. 

Эрон билан ўйиндан сўнг руҳан тайёр эмасдик. Бир темпни ушлай олмадик. Тожикистон арзимаган хатолардан фойдаланиб кетди. 

Тарих билан яшаш керак эмас. Кечаги ғалаба қозонган бўлсангиз, ҳеч ким ғолиб деб осонликча ўйинни бериб қўймайди. Афғонистон, Тожикистон Жаҳон чемпионатида. Япония гуруҳдан қолиб кетиши кутилмаганди. Осиё кубоги кучсиз жамоалар қолмаганини кўрсатиб берди",- дейди Дилшод Раҳматов. 



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика