UZ

Дембеле учун товон пули тўланса, 25 млн. евро "Барселона", яна шунча маблағни футболчи олади Янгиликлар

Дембеле учун товон пули тўланса, 25 млн. евро "Барселона", яна шунча маблағни футболчи олади

Агар Усмон Дембеленинг товон пули ПСЖ томонидан тўлаб берилса, "Барселона" фақат 25 млн. евро олади.

Маълумотларга кўра, вингернинг 2024 йилнинг ёзида тугайдиган шартномаси бўйича, футболчи учун товон пули тўланса, "Барселона" унинг ярми - 25 млн. евро олади. Қолган ярми Дембеле ҳисобига тушади.

Дембеленинг 50 млн. евролик товон пули 31 июлгача амал қилади, шу сабабли унинг агенти ЛаЛигадан трансферни тезлаштиришни сўраяпти.

Олдинроқ, ПСЖ франциялик билан 5 йиллик битим борасида келишиб олгани маълум бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли вингер 2017 йилда 105+42 млн. евро эвазига Дортмунднинг "Боруссия"сидан "Барселона"га ўтган эди.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика