UZ

Беллингем машғулотни муддатидан аввал якунлашга мажбур бўлди Янгиликлар

Беллингем машғулотни муддатидан аввал якунлашга мажбур бўлди

"Реал" футболчиси Жуд Беллингем жамоасининг машғулотини муддатидан аввал якунлади.

Аслида у жамоасининг бугунги машғулотида шунчаки югуриш учун чиққанди, бироқ орадан 5 дақиқа ўтиб, мураббийлар билан келишган ҳолда машғулотни тарк этди.

As хабарига кўра, бу Жуднинг елкасидаги жароҳати билан боғлиқ эмас, унинг оёқ мушакларида муаммолари бор.

"Эртага у ўйнайди, барчаси жойида. Жуд кичик ноқулайлик ҳис қилди. Шу сабабли уни контактли жараёнларда иштирок этмаслигини истадик. Эртага унда барчаси жойида бўлади ва майдонга тушади", - деди Карло Анчелотти.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика