UZ

Сўнгги янгиликлар

10:12«Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг ёмон натижани қайд этган Эрик тен Хаг мавсум якунлари бўйича фикр билдирди  2 09:48Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди  2 08:59Жорий мавсум ҳам 2-бўлиб қолган Артета АПЛнинг сўнгги туридан сўнг нималар деди?  3 08:35Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:11Гвардиола навбатдаги чемпионликни қўлга киритганидан сўнг нималар деди?  9 07:47Суперлига. Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди  24 07:23Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади  6 07:20Серия А. "Интер" - "Лацио" 1:1  0 07:15Серия А. "Рома" - "Женоа" 1:0  0 07:10Лига 1. "Ланс" - "Монпелье" 2:2  0 07:05Лига 1. "Мец" - ПСЖ 0:2  0 07:00ЛаЛига. "Вильярреал" - "Реал Мадрид" 4:4  0 06:55ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Осасуна" 1:4  0 06:50ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" 3:0  0

"Барселона" раҳбарияти мураббийликка АПЛда ишлаётган мутахассис номзодини маъқуллади Янгиликлар

"Барселона" раҳбарияти мураббийликка АПЛда ишлаётган мутахассис номзодини маъқуллади

Италиялик мутахассис Роберто Де Зерби "Барселона" бош мураббийи лавозимига асосий номзод, деб хабар берди AS

"Барселона" президенти Жоан Лапорта ва спорт директори Деку кейинги мавсумда Хави ўрнига "Брайтон" бош мураббийини тайинлашни маъқул кўрди. Де Зерби вакиллари Каталония клуби раҳбарлари билан деярли уч соат давом этган йиғилиш ўтказишди.



Келишувни ёпишга асосий тўсиқ – италиялик мураббийнинг товон пули, яъни тахминан 10 миллион евро. Агентлар "Брайтон" билан келишувга эришиш учун бироз вақт талаб қилишди. "Барселона" Де Зербининг агентларига агар улар бу масалани ҳал қилишса, у 2024 йилнинг 1 июлидан бошлаб испан жамоасини бошқаришини кафолатлади.

Роберто Де Зербининг "Брайтон" билан битими 2026 йилгача мўлжалланган. Аввалроқ Хави Эрнандес жорий мавсум якунланганидан сўнг "Барселона" бош мураббийи лавозимини тарк этишини маълум қилган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика