UZ

Сўнгги янгиликлар

11:49Тен Хаг топ трансферлар ҳақида: "Манчестер Юнайтед" – ҳар қандай ўйинчи учун жуда ҳам жозибадор клуб"  2 11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  10 10:48Артета: «Орзумиз ҳали ўлмади»  7 10:19«Бавария»ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди  6 09:53Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 09:27«Манчестер Сити» ёки «Арсенал». Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  8 09:01Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди  8 08:26«Байер» раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узукларини совға қилди  4 08:10МЛС. "Интер Майами" - "Ди Си Юнайтед" 1:0  0 08:05Серия А. "Торино" - "Милан" 3:1  0 08:00МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган ягона гол «Интер Майами»ни биринчи ўринга олиб чиқди  11 07:55Серия А. "Лечче" - "Аталанта" 0:2  0 07:50Бундеслига. "Боруссия Д" - "Дармштадт" 4:0  0 07:45Бундеслига. "Хоффенхайм" - "Бавария" 4:2  0 07:40Бундеслига. "Байер" - "Аугсбург" 2:1  0

"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор Янгиликлар

"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор

Амстердам клуби янги мураббий тайинлашни режалаштирмоқда.

Мавсум бошида "Аякс"ни Морис Стейн бошқарганди. Бу мураббий жамоани Эредивизининг тушиб кетиш зонасидан олиб чиқа олмади.

Ўтган йилнинг октябрь ойида "Аякс" Стейнни истеъфога чиқарди ва Жон ван 'т Схипни жалб қилди. Унинг қўл остида амстердамликлар 29 та учрашув ўтказиб, 14 та ғалаба, 9 та дуранг ва 6 та мағлубият қайд этди.

Жамоа турнир жадвалида 5-ўринни эгаллади, аммо ван'т Схип у ерда фақат мавсум охиригача қолади. Нидерландия ОАВнинг хабар беришича, "Аякс" келаси ҳафта янги мураббий тайинланганини эълон қилади.

"De Telegraaf" журналистларининг таъкидлашича, раҳбарият фақат 2 нафар номзодни кўриб чиқмоқда. Ван 'т Схип ўрнини Грэм Поттер ёки Франческо Фариоли эгаллайди.

Поттер ўтган йилнинг апрель ойидан бери ишсиз. Англиялик мутахассис "Челси"да муваффақиятсизликка учради, у атиги етти ойдан кейин истеъфога чиқарилди.

Ўз навбатида, Фариоли Лига 1да 5-ўринда бораётган "Ницца"ни бошқаради. Италиялик мураббийнинг шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган, шу сабабли "Аякс" Франция клуби билан музокара олиб боришига тўғри келади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
06 май 12:06:49
Азимжон Зайдуллаев
Зўр вариант
   
06 май 11:15:29
Man_Utd Norin
Ten Hagni qaytarib olinglar iltimos
championat.asia
Яндекс.Метрика