UZ

Андрей Лунин: "Жамоага раҳмат, бармоқларим музлаб қолди" Янгиликлар

Андрей Лунин: "Жамоага раҳмат, бармоқларим музлаб қолди"

"Реал" посбони Андрей Лунин ЛаЛиганинг 15-турида "Гранада" устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

"Жамоага раҳмат, бармоқларим музлаб қолди. Ғалаба қозониш ва дарвозани "қуруқ" сақлаш доимо ёқимли. Биз гол ўтказиб юбормаган 95 фоиз ўйинларда жамоа ғалаба қозонмоқда. Гарчи таркибда жароҳатланганлар кўп бўлишига қарамасдан биз яхши серия қайд этяпмиз. "Реал" - пешқадам, асосийси шу", - деди Лунин.

15-турга келиб Карло Анчелотти шогирдлари АПЛ турнир жадвалида 38 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика