UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40"Рома" ижарага олинган "Лейпциг" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:19"Навбаҳор" ягона тўп эвазига "Водий дербиси"да ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 12:58ФИФА мутахассиси ва ЎФАнинг бельгиялик техник директори Самарқандга ташриф буюрди  1 12:53Родри "Манчестер Сити" ва "Арсенал" ўртасидаги асосий фарқни айтди  0 12:30Шифокорга нисбатан қўполлик қилган Бубаньянинг лицензияси қўмита йиғилишига қадар қайтариб олинади — ЎзПФЛ  20 12:09Карлос Тевес "Индепендьенте" бош мураббийлигидан истеъфога чиқади  0 11:45"Ювентус"га вақтинчалик мураббий тайинланди  0 11:21"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи  0 11:02Ўзингизни "Навбаҳор" мухлисидек ҳис қилинг. Мавсум рекорди ўрнатилган ўйиннинг энг қайноқ лаҳзалари  10 11:01Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса...  7 10:36Клопп «Ливерпуль»даги фаолияти ҳақида: «Бизда на зўр мураббий, на энг кучли жамоа бор эди»  6 10:12«Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг ёмон натижани қайд этган Эрик тен Хаг мавсум якунлари бўйича фикр билдирди  7 09:48Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 09:24Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди  4 08:59Жорий мавсум ҳам 2-бўлиб қолган Артета АПЛнинг сўнгги туридан сўнг нималар деди?  5

Акбар Тўраев: "Ҳакамлар футбол ўйнашга ҳалақит қилмаса, шундагина сифатли ва шиддатли ўйин кўрамиз" Янгиликлар

Акбар Тўраев: "Ҳакамлар футбол ўйнашга ҳалақит қилмаса, шундагина сифатли ва шиддатли ўйин кўрамиз"

"Нефтчи" жамоаси Суперлиганинг 7-туридан сўнг турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда.

Фарғоналикларнинг бу мавсум ишончли ўйин билан биргаликда натижада ҳам устунликни акс эттиряпти. Бунда албатта дарвозабон Акбар Тўраевнинг ҳиссаси ҳам катта бўлаётганини таъкидлаш жоиз. Футболда ўзгартириб бўлмас ибора борки, у айнан "Нефтчи"да ўз сўзини айтмоқда. "Дарвозабон ярим жамоа". "Бухоро"га қарши кечган учрашувдан сўнг Акбар Тўраевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Келинг дастлаб "Бухоро"га қарши кечган учрашувни ёдга олсак. Сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальти ҳаммасини ўзгартириб юбордими ёки ўйин шу натижага мос ўтдими?

- Бухорога ғалаба учун борган эдик. Шу боис натижадан қониқиш ҳосил қилганимиз йўқ. Сўнгги дақиқадаги пенальтини муҳокама қилмоқчи эмасман. Нима бўлганини ҳамма кўрди. 

- Гоҳида шундай ўйинлар бўляптики, ҳакамларнинг борлиги билинмаяпти, ўйинлар шиддатли ўтмоқда. Лекин айрим учрашувларда бу яққол сезилиб қоляпти. Гап жамоалардами ёки рефериларда?

- Ҳакамлар футбол ўйнашга ҳалақит қилмаса шундагина сифатли ва шиддатли футбол кўрамиз

- Умуман бу йил биз Акбар Тўраевни қайтадан кашф қиляпмиз. Ўзингиз ҳам ўйинларингизда ўзгариш сезяпсизми?      

- Мавсум олдидан яхши ва сифатли йиғин ўтказдик. Бу натижалар биргина мени эмас, бутун жамоанинг ҳаракати. Мен шунчаки майдонга чиқиб ўзимни ишимни бажаришга ҳаракат қилмоқдаман. Бор гап шу.  Терма жамоадан таклиф олиш, бу мураббийга боғлиқ.

- 7та тур ўтди бу дегани биринчи давранинг ярими. Мағлубиятга учрамаган фақат "Нефтчи" қолди. Жамоа давра охиригача шу темпни сақлаб қола оладими?

- Жамоамиз билан бир максадда йиғилганмиз, худо хоҳласа охиригача ҳаракат қиламиз

- Бу йил чемпионлик учун "Нефтчи"нинг имкониятлари ҳақида нима дея оласиз?

- "Жўжани кузда санаймиз". Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Лекин биз охиригача курашамиз. Фарғона халқини хурсанд қилмоқчимиз.

- Орада маошлар билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабарлар чиқди. Муаммо ечимини топдими?

- Маошлардан қарздорлик йўқ.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика