UZ

Сўнгги янгиликлар

03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  0 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   9 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  4 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1

Олий лига 20-тур. "Насаф" ва "Локомотив" мағлуб бўлди, "Бунёдкор" очко йўқотди Янгиликлар

Олий лига 20-тур. "Насаф" ва "Локомотив" мағлуб бўлди, "Бунёдкор" очко йўқотди

Бугун Ўзбекистон олий лигасида 20-турнинг охирги тўртта учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу саҳифада ўйинларнинг асосий вазиятлари ва ҳисобларини кузатиб бориш мумкин бўлди. 

Бекободдаги ўйиндаги ҳисоб 32-дақиқада очилди. Меҳмонлар ўз жарима майдонлари ичида Нурматовни йиқитишди, ҳакам белгиланган пенальтини Шухрат Йўлдошев аниқ амалга оширди - 1:0. Иккинчи бўлим бошида Руслан Вагапов томонидан ошириб берилган тўпни Шахзод Нурматов дарвозага йўллади - 2:0. Бунга меҳмонлар фақат Азамат Алланиёзов томонидан урилган гол билан жавоб беришди ҳолос - 2:1. Шу тариқа "Металлург" ўз уйида уч очкога эга бўлди.  

 
16:00 -
«Металлург» (Бекобод) – «Насаф» (Қарши) 2:1 (1:0) (ТУГАДИ)
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), Ф. Ҳасанов (Наманган), Р. Шояҳметов (Тошкент), Ш. Пўлатов (Тошкент)
Голлар:
Шухрат Йўлдошев 32, пеналтидан - 1:0 (Шахзод Нурматов). Шахзод Нурматов 59, - 2:0 (Руслан Вагапов). Азамат Алланиёзов 66, - 2:1.
"Металлург":
1. Маъмур Икромов, 3. Саидкомил Акбаров, 4. Ҳикмат Хошимов, 6. Дилмурод Каримов, 7. Дониёр Одилов, 8. Суннатилла Мамадиев, 9. Шахзодбек Нурматов (27. Муродхон Тўйчибоев, 89), 11. Шухрат Йўлдошев (10. Шохназар Норбеков, 54), 14. Давронбек Каримқулов, 19. Руслан Вагапов, 20. Мирғиёс Сулаймонов.
Заҳирадагилар: 32. Сухробжон Султонов, 5. Умидбек Тожимов, 15. Алишер Зиявуддинов, 17. Нозимхон Эсамов, 24. Жасур Бобоев.
"Насаф": 25. Элдорбек Суюнов, 5. Ботир Қораев, 9. Илхом Шомуродов, 14. Лазиз Убайдуллаев, 15. Зоҳид Абдуллаев (41. Азамат Алланиёзов, 46), 17. Артур Геворкян, 20. Эркин Бойдуллаев, 23. Шерзод Аъзамов, 27. Илҳом Юнусов, 32. Хамза Каримов, 24. Фаррух Сайфиев (88. Самандар Шодмонов, 60) (77. Сухроб Нематов, 72).
Заҳирадагилар: 1. Михаил Наумов 3. Рахматулло Бердумуродов. 29. Улуғбек Дадабоев  42. Нажмиддин Нормуродов
 

Самарқанддаги ўйиннинг дастлабки бўлимида ҳисоб очилмади. 20-дақиқада Дилшод Рахматуллаевнинг жарима майдончаси ичидан йуллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб кайтди. Бироз ўтиб Шихов "Локо" дарвозабони билан деярли яккама-якка вазиятга чикиб, гол кирита олмади. Темур Ғаниев ўз ўрнида. 44-дақиқада Иван Нагаевнинг бош билан йуллаган зарбаси дарвоза тўрини ташқи томонидан тегди.

53-дақиқада Евгений Гогольнинг боши билан йўллаган зарбаси хавфли чиқди. 55-дақиқада Холматов ва Карпенконинг кетма кет йўллаган зарбаларини Мелничук ажойиб "сейв"лар эвазига кайтарди. 82-дақиқасида Жабборовнинг бош билан йуллаган зарбасини Мелничук кайтариб колди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган 5-дақиқада Санат Шихов томонидан киритилган тўп "Динамо"га ғалаба келтирди - 1:0.

16:30 - «Динамо» (Самарқанд) – «Локомотив» (Тошкент) 1:0 (0:0) (ТУГАДИ)
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Ш. Рўзиқулов (Қарши)
Гол:
Санат Шихов 90+5.
"Динамо":
Андрей Мельничук, Ойбек Нурбоев, Акмал Холмуродов, Илдар Маматказин, Акмал Бозоров, Аваз Агалиев, Комил Шарофутдинов, Азамат Бобожонов, Сирожиддин Сайфиев, Санат Шихов, Фаррух Шотурсунов (Абдулла Набиев, 73).
Заҳира:  Игорь Михайлов, Тўлқин Мирзаев, Темур Дадащев, Илдар Магдиев, Алишер Саматов, Азамат Абдуллаев.
"Локомотив": Темур Ғаниев, Евгений Гоголь, Салим Мустафоев, Ислом Иномов, Ислом Тўхтахўжаев, Виктор Карпенко (Александр Шадрин, 61), Дилшод Жабборов, Александр Оника, Акмал Холматов, Жасур Ҳасанов, Иван Нагаев.
Заҳирадагилар: Артур Парванов, Бобур Йўлдошев, Дилшод Раҳматуллаев,  Собир Усмонхўжаев, Шерзод Шарипов, Илҳом Суюнов.


Бухородаги ўйиннинг 18-дақиқасида Алексей Николаевнинг жарима зарбаси анча хавфли кўриниш олди. Тўп дарвоза устуни тепасидан ўтиб кетди. 27-дақиқасида "қалдирғочлар"нинг хавфли ҳужумини Зотеев муваффақиятли якунлаши мумкин эди. Унинг ёнбошлаб йўллаган зарбасини Қобилжонов қийинчилик билан қайтаришга муваффақ бўлди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.
 
Иккинчи бўлим бошланди. 58-дақиқада Таран Пишурни қулай вазиятга чиқарганди. Олександрнинг зарбасига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. 77-дақиқада Киликевичнинг кучли зарбасидан сўнг тўпни Зухуров қайтарди. 80-дақиқада Бердиев-Пишур-Ғофуров комбинацияси чиройли чиқди. Ғофуровнинг зарбасини Қобилжонов қийинчилик билан қайтарди. Учрашувда ҳисоб очилмади.

17:00 - «Бухоро» (Бухоро) – «Бунёдкор» (Тошкент) 0:0 (0:0) (ТУГАДИ)
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), И. Иброҳимов (Нукус)
"Бухоро": 20.Сардор Қобулжонов, 2.Наоя Шибамура, 4.Девид Ония, 7.Алексей Николаев, 8.Алишер Маҳмудов (Алишер Азизов, 84), 10.Алишер Саноев, 11.Отабек Валижонов (14.Вохид Шодиев, 16), 21.Бахриддин Вахобов, 50.Юрий Рижко, 85.Илья Ильин (17.Отабек Нарзуллаев, 43), 90.Владимир Киликевич
Захира: 30.Ботир Носиров, 6.Евгений Кочнев,  88.Баходир Пардаев, 89.Абдуқаххор Ҳожиакбаров
"Бунёдкор":
25.Муроджон Зухуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов, 6.Анвар Ғофуров, 7.Марко Блажич, 8.Жавлон Иброхимов, 9.Игорь Таран (29.Анвар Бердиев, 70), 11.Олександр Пишур, 16.Артём Филипосян, 19.Жасур Ҳасанов, 33.Олег Зотеев (14.Алибобо Раҳматуллаев, 63)
Захира: 45.Акбар Тўраев, 5.Дилшод Жўраев, 21.Сардор Рашидов, 23.Саҳоб Жўраев, 27.Сардор Собирхўжаев
Огоҳлантиришлар: Артём Филипосян 68, Хайрулла Каримов 74, Олександр Пишур 90.
 

Тошкентдаги ўйинда тезкор голни меҳмонлар уришди. Ўнг қанотдан бошланган ҳужумни Аюбхон Нўмонов кучли зарба билан самарали якунлади - 0:1. Шундан сўнг майдон эгалари катта куч билан ҳужумга ўтишди. 33-дақиқада чап қанотдан узатилган тўпни Шерзод Каримов тўхтатмасдан дарвозага йўллади - 1:1. 42-дақиқада меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширишди, бу вазиятда Сирож Ҳамроев кучли зарба билан "Сўғдиёна"ни яна олдинга олиб чиқди - 1:2. Дастлабки бўлимда бошқа гол бўлмади.

Иккинчи бўлим давом этмоқда. 57-дақиқада чап қанотдан жарима майдони ичига ошириб берилган тўпни Илёс Қурбонов Темур Жўраевни устидан ташлаб қўйди - 1:3. 65-дақиқада Анвар Ражабов рақиб жарима майдони ичида фаол ҳаракат қилиб тўпни Сергеевга боришига замин яратди, Игорь эса кучли зарба билан ҳисобни қисқартирди - 2:3. 77-дақиқада Игорь Сергеев дублга эришди - 3:3. Орадан икки дақиқа ўтгач Жамшид Искандеровнинг бурчакдан узатиб берган тўпини Анвар Солиев боши билан дарвозага йўллади - 4:3. Учрашув мана шу ҳисоб билан якунланди.

17:30 - «Пахтакор» (Тошкент) – «Сўғдиёна» (Жиззах) 4:3 (1:2) (ТУГАДИ)
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), М. Мажидов (Наманган), Р. Фозилов (Наманган), А. Рубаков (Тошкент)
Голлар: Аюбхон Нўмонов 6, - 0:1. Шерзод Каримов 33, - 1:1. Сирож Ҳамроев 42, - 1:2. Илёс Қурбонов 57, - 1:3 (Зафар Нарзиқулов). Игорь Сергеев 65, 2:3. Игорь Сергеев 77, - 3:3 (Дилшод Шарофетдинов). Анвар Солиев 79, - 4:3 (Жамшид Искандеров).
«Пахтакор»: Темур Жўраев, Боян Миладинович, Акбар Исматуллаев (Аббос Махсталиев, 77), Станислав Андреев, Даврон Ҳошимов, Дилшод Шарофетдинов, Жора Оганесян (Анвар Ражабоев, 59), Игорь Сергеев, Шерзод Каримов (Анвар Солиев, 53), Владимир Козак, Жамшид Искандеров.
«Сўғдиёна»: Александр Меленчук, Аюбхон Нўмонов (Асил Бегимқулов, 80), Элёр Орипов, Сирож Ҳамроев (Бобур Қосимов, 84), Мурод Тошматов, Илёс Қурбонов (Илҳом Комилов, 67), Зафар Нарзиқулов, Ориф Мамажонов, Расул Ҳайитов, Маъруф Муродов, Сухроб Бердиев.
Назоратчи: Р. Мўминов (Тошкент).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика